Тахтакўпирлик ёшлар партия ғояларини қўллаб-қувватлади

29.06.2021, 11:38

Тахтакўпирлик ёшлар партия ғояларини қўллаб-қувватлади

O'zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгаши томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида 30 июнь  Ёшлар куни муносабати билан “Сайловларда  ёшларнинг фаоллигини ошириш” мавзусида туман ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда асосан мамлакатимизда ёшлар келажагига берилаётган эътибор, ёшларнинг  келажак  ҳаётлари  учун ўқиш ва ўз иқтидорларини намойиш этишдаги имкониятлари, уларга яратилган шароитлар, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари,  партия қошидаги “Ёшлар қаноти”  фаолияти ва туманимиз миқёсида эришаётган натижалар, туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича масалалар ҳам муҳокама  қилинди. 

Тадбирда  мамлакатимизда  ёшларга  оид  давлат   дастури  доирасида  қилинаётган ишлар ва жорий йил сиёсий партия вакиллари учун ҳам сиёсий жараён эканлиги, ушбу жараёнда ёшларнинг фаоллигини янада ошириш кераклиги қайд қилинди.

Мулоқот давомида ёшларни байрам билан табриклаб, партия сайловолди дастур лойиҳасига ёшларнинг таклиф ва тавсиялари, фикрлари ҳам тингланди. Қолаверса фаол ёшлардан бир қатори партияга хайрихоҳлигини билдириб, партия  сафига аъзоликка  қабул  қилишга келишиб олинди.   

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот  хизмати

  • Кўрилди
    823
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+