“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Чилонзор туман босқичи ғолиби 10 минг иш ўрни яратган

29.06.2021, 11:43

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Чилонзор туман босқичи ғолиби 10 минг иш ўрни яратган

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Чилонзор туман босқичи ғолиблари аниқланди. Сайёр қабул кўринишда ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Аёллар қанотининг энг фаол тадбиркор аёллари иштирок этди.

Ишчи гуруҳ туман босқичида ғолиб деб топилган тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Чилонзор  туман босқичида 1-ўринни “Ambassador-M”  компаниясининг раҳбари Мамура Мусурмонова қўлга киритди.

Мазкур  корхона ҳозирги кунда мамлакатимизнинг 12 та вилоятида ўзининг филиалларини очган. 10 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар хизмат қилмоқда. Хорижий давлатлардан инвестиция киритилган бўлиб, маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қиляпти.  Маҳаллий бозоримизда ҳам маҳсулотлари ўзининг ўрнини топган. 30 га яқин турли маҳсулотлари мавжуд бўлиб, улар асосан инсонлар саломатлиги учун хизмат килади, зарарли омиллардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  • Кўрилди
    967
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-29 14:54:29

Курик танлов голибларини табриклаймиз ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+