Нукусда вазир, ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди

30.06.2021, 18:30

Нукусда вазир, ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди

 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан  Нукус туманида “Вазир, ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати  қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Матмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Л.Сейтова, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов,  туман ҳокими О.Уснатдинов, туман фаол ёшлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.  

Учрашувда сўзга чиққанлар мустақиллигимиз шарофати билан мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, сўнгги беш йилда барча соҳаларда олиб борилган ўзгариш ва янгиланишлар, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида  бир қанча самарали ишлар,  ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этди ва ёшларни бугунги байрам билан табриклади.

- Сўнгги йиллари мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда, - деди Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  вазири, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда ёшлар билан ишлаш   бўйича мутлақо янги тизим яратилганлиги, ёшлар фаолиятига доир  муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклиф фикр-мулоҳозалари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги айтиб ўтилди.  

Учрашув  давомида  байрам муносабати билан  бир қатор фаол ёшларга туман ҳокимияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ўзларининг тадбиркорлигини  бошлаши учун тикув машиналари ва печкалар топширилди.

Қолаверса, тумандаги бир қатор фаол ёшлар O’zLiDePга хайрихоҳлигини билдирди ва улараг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-01 08:14:57

Ёшларимзнинг жамиятимиз ривожидаги фаолликлари ва албатта уларнинг кизикишлари хар биримизни хам кувонтиради. учрашув юкори савияда ташкиллаштирилган, биз уйлаймиз ёшларимиз хам уз навбатида давлатимиз тамонидан берилаетган кулайлаиклардан тугри ва окилона фойдаланади. Ёшларимизни байрами билан яна бир бор табриклаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+