Депутатлар Жомбойда тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқароларнинг ер, кредит олишдаги муаммоларини ўрганди

01.07.2021, 14:34

Депутатлар Жомбойда тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқароларнинг ер, кредит олишдаги муаммоларини ўрганди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят ва Жомбой туман Кенгаши, Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси  Бош Вазирининг Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги тадбиркорлар мурожатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорликда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ташкил этилди.

Даставвал тадбир иштирокчиларига жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 15 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. Хусусан, Ситора Ёқубованинг ер ажратиш тўғрисидаги мурожаати юзасидан “Жомбой олтин далалари” фермер хўжалигидан ғалладан бўшаган ердан такрорий экин экиб даромад олиш учун 0,20 га ер майдони ажратилиб берилди.

"Қудуқли" маҳалласида яшовчи фуқаро Шохиста Халилова уй боғчаси очиш мақсадида банкка кредит олиш учун мурожаат қилган. Яшаш уйининг эгалиқ ҳуқуқини берувчи қарори йўқлиги сабабли фаолиятини бошлай олмасдан овора бўлиб юрганлигини билдириб, ушбу масаласини ҳал қилишда амалий ёрдам сўради.

"Қўнғирот" маҳалласида яшовчи тадбиркор, "Қўнғирот акфа ромлари" оилавий корхона раҳбари Шохрух Бозоров жорий йил апрель ойида  Халқ банкидан фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун мурожаат қилган. Электрон тарзда берган аризасида яшаш жойи нотўғри қайд этилганлиги сабабли, шу кунга қадар кредит олишда сарсон бўлиб юрганлигини таъкидлаб, кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Тадбир давомида кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммолари билан тўғридан тўғри депутатларга, ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар.

Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+