“Ишбилармон аёл - 2021” кўрик-танловининг туман босқичлари ўтказилмоқда

01.07.2021, 14:36

“Ишбилармон аёл - 2021” кўрик-танловининг туман босқичлари ўтказилмоқда

O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши томонидан “Аёллар қаноти” томонидан  “Ишбилармон аёл - 2021” кўрик-танловининг туман босқичлари ўтказилмоқда.

Жумладан, танловнинг Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой ва Нукус туманлари  босқичида  100 дан зиёд ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.

Танловнинг Кегейли туман босқичи ҳам кўтарингки рухда бўлиб ўтди. Кегейлилик Палзада опа Салиева ҳам анчадан буён деҳқончилик билан шуғулланади. У раҳбарлик қилаётган “Арзу” фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжалиги бўлиб, унда асосан буғдой, пахта, шоли ва чорвачиликка ихтисослаштирилган.

Буғдой ва пахтадан йиллик шартномани ортиғи билан бажариб келмоқда. Бундан ташқари хўжалик қошида 40 нафар оила аъзоларининг бандлиги таъминланган. Хўжалик қошида балиқчилик, асаларичиликни ҳам йўлга қуйган.  

Фермер опанинг мақсади ва режаси аниқ. Чунки жорий йили “Жанабазар” овул фуқаролар йиғинидаги “Арзу” фермер хўжалиги қошидан  буғдойни қайта ишлаш мини ун заводи кондитер ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш  цехини  ишга тушириш ниятида.

 Ҳакамлар ҳайъати томонидан танловда иштирок этаётган ҳар бир аёлнинг билим ва тажрибаси, ҳуқуқий саводхонлиги, тадбиркорлик фаолияти, танлов  шартларига  асосан холисона тарзда баҳоланди. 

Танлов якунида  3-ўринни  “Гулбағ-лалазар” фермер хўжалиги раҳбари Г. Базарбаева, 2-ўринни “Даўлетбаева Роза” тикувчилик цехи раҳбари Р.Даўлетбаева эгаллаган бўлса 1-ўринни “Арзу” фермер хўжалиги раҳбари П.Салиевага насиб этди.

Танловда ғолиб бўлган аёллар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+