Депутат кўмагида 10 нафар аёллар ва ёшлар ишли бўлди

01.07.2021, 14:40

Депутат кўмагида 10 нафар аёллар ва ёшлар ишли бўлди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ҳамкорлигида “Art Soft Holding” компанияси ишлаб чикариш корхонасида  O’zLiDeP  Наманган шаҳар кенгаши ташаббуси билан  Наманганда “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларни корхона фаолияти билан таништириш ва шу ернинг ўзида бандлигини таъминлашга қаратилган амалий учрашув  бўлиб ўтди.

Бу  учрашувда Давлатабод туманида жойлашган маҳаллалардан “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтаридаги фуқаролар ҳам иштирок этдилар. Учрашув жараёнида “Art Soft Holding” компанияси маслаҳатчиси Иброхим Саттаров  томонидан ишлаб чиқариш цехларига таништирувлар ташкил этилди.

Мулоқот жараёнида партия ғоялари билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ишга жойлашиш тартиблари ва яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Учрашув якунида 10 нафар аёллар ишга жойлаштирилди ва 106 нафар партия сафига кирган ишчиларга партия гувохномалари топширилди.

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+