Депутат маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг муаммоларини ўрганди

01.07.2021, 14:43

Депутат маҳалладаги ишсиз  фуқароларнинг муаммоларини ўрганди

Президентимиз томонидан амалга оширилаётган халқчил сиёсат, фуқароларни рози қилиш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалий ишларни кучайтириш бизнинг асосий вазифамиздир.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қосим Қаршиев Оқдарё туманидаги Наврўз МФЙ даги аҳоли муаммоларини ўрганди.

Бугунги кунга келиб маҳаллада 5200 нафарни аҳоли мавжуд бўлиб,  664 хонадон, 925 та оилалар ташкил этиб, аҳолини оғирини енгил этиш мақсадида “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарлари юритилиб келинмоқда.

Жумладан,  “Темир дафтар”да турган оилалар 43 тани ташкил этиб, бугунги кунгача оилаларни 39 нафарига моддий ёрдам ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Доимий даволанишга муҳтож, боқувчисини йўқотган  4 нафар оила доимий назоратда.

Шунингдек “Аёллар дафтари” га эътибор қаратадиган бўлсак, йил бошида 55 нафар ишсиз аёллар киритилган бўлиб, шу давргача ушбу аёллар касб-ҳунарлар ўргатилиб, 7 нафари иш билан таъминланди ва 11 нафарига имтиёзли кредит олиб беришга кўмаклашилди.

“Ёшлар дафтари” га эътибор қаратадиган бўлсак,  бу дафтарга 65 нафар ишсиз ёшлар киритилган бўлиб, уларнинг 36 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Қолган ишсиз ёшларга ер ажратилиб, иккинчи экин экиш учун тумандаги маҳаллага яқин бўлган фермер хўжаликлар билан шартномалар қилинди.

Мақсад битта, ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этиш, ёшлар билан ишлашни амалга ошириш, ишсизларни иш билан таъминлаш, кам таъминланган оилаларга моддий кўмак бериш ва муаммоларни жойида ҳал этиш.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+