Депутатлар томонидан бахмаллик 7 нафар тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

05.07.2021, 11:32

Депутатлар томонидан  бахмаллик 7 нафар тадбиркорнинг  мурожаати ижобий ҳал этилди

O‘zLiDeP Бахмал туман бўлими ташаббуси билан туман Давлат хизматлари марказида “Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш” мавзусида  очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси туман бўлими, туман Давлат хизматлари маркази,тижорат банклари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида 7 нафар тадбиркорнинг мурожаатлари муҳокама қилинди. Ўрмончи маҳалласида истиқомат қилаётган Шохрух Синдоровнинг айтишича, 2020 йилнинг охирида мотокултиватор олиш учун  кредит олиш мақсадида "Агробанк" Бахмал тумани филиалига хужжат топширган. 

Мана бир неча ойдирки  кредит ажратилмаган ва яна қайта мурожаат қилганда ҳужжатлар эскирган деб кредит берилмаган.

Мазкур муаммо туман Кенгаши депутати Камола Жуманова назоратига олингандан кейин, "Агробанк" Бахмал тумани  филиали томонидан 14 млн 500 минг сўм кредит маблағи ажартиб бериладиган бўлди. 

Шунингдек, Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Хайрулла Абдусатторовнинг аҳоли манзили чоррахасидаги яроқсиз холга келган йўлни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди. Ушбу масала ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Шохиста Шонозова назоратига олиниб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 0,6 км ички йўл таъмирланиб, асфальт ётқазиладиган бўлди.

Тадбир давомида тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, имтиёзли кредитлар ажратилишининг ҳолатлари ҳақида сўз юритилди. Ҳудудда янги иш ўринларини яратилиши, меҳнат, бандлик муносабатлари, меҳнат бозоридаги аҳвол, пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар тўланиши каби масалалар билан йиғилганлар диққат марказида бўлди.

Учрашув якунида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, ечимини топиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб, ҳар бир муаммо юзасидан  маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан депутатлик сўровлари жўнатишди, баъзи масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+