“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мини футбол бўйича ургутлик ғолиб ёшлар аниқланди

05.07.2021, 11:47

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мини футбол бўйича ургутлик ғолиб ёшлар аниқланди

Жорий йилнинг июн ойида аҳолини оммавий спортга жалб қилиш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида, ёшлар ойлиги, ёшлар ҳафталиги ҳамда ЎзлиДеП ва Миллий Олимпиада Қўмитаси тузилган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиляпти.

O'zLiDeP Ургут туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Чағизмон маҳалласида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ушбу мусобақада туманининг 30 га яқин маҳаллаларидан ташкил топган жамоалар 25 кун давомида муросасиз баҳслар олиб боришдилар.

Якуний натижаларга кўра “Этак Бешкапа” маҳалла жамоасига тенг келадиган жамоа топилмади. Чағизмон маҳалласи жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, энг ёш жамоа деб топлган Нисбод жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Ғолибларга ҳомийлар томонидан биринчи ўринни эгаллаган жамоага 5 млн, иккин ўринга 3 млн, учинчи ўринга 1 млн сўм пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланишди.

  • Кўрилди
    667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

СОХИБ2021-07-05 14:52:56

ПАРТИЯЛАР ОРАСИДА ЎЗЛИДЕПНИНГ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАМДА ТАДБИРЛАРИ САМАРАЛИ ДЕБ ЎЙЛАЙМАН


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+