Андижонда “Ёшлар ҳафталиги” доирасида бизнес-экскурсия ташкил этилди

05.07.2021, 16:08

Андижонда “Ёшлар ҳафталиги” доирасида бизнес-экскурсия ташкил этилди

Андижон шаҳри марказида жойлашган Бобур номидаги ахборот-кутубхона маркази 1907 йилда 387 нусха китоб жамғармаси билан фаолият бошлаган. 1941 йилда Андижон вилояти ташкил этилиши муносабати билан вилоят кутубхонаси мақомини олган ҳамда шу даврдан вилоятдаги барча кутубхоналарга услубий марказ сифатида белгиланди. 1966 йилда кутубхона ташкил этилганининг 60 йиллиги арафасида замонавий уч қаватли, 500 минг нусха китоб сақлаш имкониятига эга бўлган андозали бинога эга бўлган.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти ташаббуси билан “Ёшлар ҳафталиги” доирасида “O’zLiDeP: ёшлар ва маънавият” мавзусидаги бизнес-экскурсия айни маънавият уйида ташкил этилди. Дастлаб Ёшлар қаноти фаоллари мазкур кутубхона аъзолигига қабул қилиндилар. Сўнгра партия ёшлари, фаоллар иштирокида кутубхона фаолияти, адабий-бадиий, илмий мерос билан яқиндан танишилди.

-Жорий йилда кутубхона замонавий реконструкция қилиниб, барча қулайликларга эга маънавият-маърифат марказига айлантирилди, - дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Хасанбой Тилаболдиев. – Айни кунда бу ерда замон талаблари даражасидаги моддий-техник база, сифат жиҳатидан мутлақо янгича шарт-шароитлар ҳукм сурмоқда. Айниқса, бебаҳо китоб фонди ёшларимиз учун кенг дунёқараш, юқори салоҳият касб этиши тайин.

Бизнес экскурсия давомида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Ниязов йигит-қизларга ёшларнинг мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишларида китоб ва мутолаанинг аҳамияти нақадар юксаклиги хусусида батафсил кўникмалар берди.

Юқори кайфият ва қизғин фикр-мулоҳазаларга бой ўтган тадбир якунида ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Шуҳратбек Турғунов,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаб гуруҳи раҳбари.

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+