Муносиблар эътироф этилмоқда

05.07.2021, 16:11

Муносиблар эътироф этилмоқда

O'zLiDeP Бағдод туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайъати фермер, ҳунарманд, тадбиркорларнинг кўргазмали ишлари билан танишдилар.

Танлов якунида тумандаги “Кия кидс” нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Назирахон Тожиева 1-ўринни, хусусий тадбиркор Кудратхон Тешабоева 2-ўринни ва хусусий тадбиркор Анорхон Ҳусанова 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотларга Одинахон Жўраева, Осиёхон Атахонова, Саида Нурматова, Матлуба Умирзоқова, Гулшода Маматқулова ва Шоҳидахон Фозилжоновалар муносиб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+