Депутат фаоллигида ички йўллар таъмирланди

05.07.2021, 16:14

Депутат фаоллигида ички йўллар таъмирланди

Халқ депутатлари O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамдамов ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи Б.Нақшбанд, А.Сифатмуний ва М.Торобий маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда хайрли ишларни бошлаб юборди.

Шу кунгача Б.Нақшбанд маҳалласидаги А.Сомий кўчаси 28-36-38-уйлар атрофининг 500 метр узунликдаги, А.Сифатмуний МФЙдаги 400 метр узунликдаги ички кўчалар ва М.Торобий маҳалласи ҳудудидаги А.Ғиждувоний кўчаси 1-2-6-муюлишлаининг 2 км қисми  асфальтлаштирилди.

Ўтрор мавзесининг 761 метр қисми шағаллаштирилди. Ички йўллар тўлиқ таъмирланди. Аҳоли учун қулайликлар яратилди. Бу борадаги ишларни жорий йил охиригача шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамдамов томонидан сайлов округидаги бошқа ҳудудларда ҳам бажарилиши режалаштирилган.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    709
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+