Эътироф янада катта масъулият юклайди

05.07.2021, 16:15

Эътироф янада катта масъулият юклайди

Мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим олиши, санъат, спорт, адабиёт ва бошқа соҳаларда ўз иқтидорларини намоён қилишлари, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилган.

Бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, эл-юрт назарига тушмоқдалар, диёримиз довруғини дунёга ёймоқдалар.

 “Ёшлар куни” муносабати билан бўлиб ўтган Ўзбекистон Ёшлари Форумида ана шундай йигит-қизлардан бир гуруҳи давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар. Қувонарлиси, улар орасида O'zLiDeP   фаоллари ҳам талайгина.

Юксак мукофот “Мард ўғлон” унвонига лойиқ кўрилган Қодирий –Қоплонбек  Сафаров ҳамда “Шуҳрат” медали соҳибига айланган Комилжон Хатиевлар O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари ҳисобланади.

Бу икки маслакдошимизнинг давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани нафақат партдиядошларимизни, балки бутун жиззахлик йигит-қизларни қувонтириб юборди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотида   мукофотланганлар билан ташкил этилган учрашув чоғида ёшлар бу мукофот янада катта масъулият юклашини, фидойиликка ундашини таъкидлаб ўтишди.

 Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+