O‘zLiDeP логотипини ўзгаритириш масаласи партиянинг барча ҳудудий кенгашлари, депутатлар, БПТлар иштирокида муҳокама қилинмоқда

05.07.2021, 16:18

O‘zLiDeP логотипини ўзгаритириш масаласи партиянинг барча ҳудудий кенгашлари, депутатлар, БПТлар иштирокида муҳокама қилинмоқда

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демокраатик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган эди.

Унда бугунги кунда партия олдида турган бир қатор муҳим масалалар қатори партиянинг асосий рамзи бўлган логотипини ўргартириш масаласи ҳам муҳокама қилинганди.

Бўлиб ўтган мунозаралардан кейин, тегишли Ишчи гуруҳини шакллантириш тўғрисида фикрлар кўриб чиқилди.

Ушбу масалани партия Сиёсий Кенгашига киритгунгача бўлган даврда логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари  фикрларини ўрганиш учун барча вилоятларда муҳокамаларни ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Янги логотип имкон қадар кўпроқ аҳоли вакиллари ва партия аъзолари фикрларини ўзида қамраб олган хақиқий халқчил логотип сифатида шаклланишига эришиш зарурлиги таъкидланди.

Шу кунларда O‘zLiDePнинг барча ҳудудий Кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотларида, партия фаоллари орасида ҳам партия логотипини ўзгартириш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, БПТ фаоллари иштирокида ўтказилган муҳокамаларда партия логотипини ўзгартириш масаласида ўз фикрлари ва таклифларини билдириб ўтишди. Партиянинг барча фаоллари O‘zLiDePнинг янги логотипини бир овоздан маъқуллашди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+