Қизилтепалик ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди

05.07.2021, 18:25

Қизилтепалик ёшлар ўртасида спорт мусобақалари  ташкил қилинди

“Ёшлар ойлиги” доирасида ҳудудларда  форум, фестиваллар, танлов ва мусобақалар мунтазам равишда  ўтказилмоқда. Жумладан,  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал –демократик партияси ташаббуси билан ҳам бу борада қатор лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Қизилтепа туманида жойлашган 3-сонли умумий ўрта таьлим мактабида O'zLiDeP Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда стол теннис, шахмат, шашка спорт ўйинлари, расм танлови ҳамда китобхон ва билимдон ёшлардан ташкил топган 2 жамоа ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Шунингдек, З.Зоирова бошчилигидаги “Лочин” гимнастика гуруҳи ўз чиқишлари билан тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Дўстона кайфиятда қизғин ўтган беллашувлар  ўқувчи ёшларда ҳамиша олға интилиш, муваффақият сари илгарилаш туйғуларини мустаҳкамлади. Тадбир  якунида ташкилотчилар томонидан энг яхши иштирокчилар ва ғолибликни қўлга киритган ёшлар тақдирланди.

Стол тенниси бўйича Ш.Мардонов, шахмат бўйича С. Жамилов рақибларига устунлик қилган бўлса, мусаввирлик йўналиши бўйича танлов ғолиби деб М.Насруллаева топилди.

Шунингдек, бадиий гимнастика ўйинларида “Лочин” жамоаси ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинида “Абдулла Oрипов” жамоаси ғайрат кўрсатди.

Ғолиблар O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг махсус совғаларига эга бўлишди. Тадбир ёшларни янада руҳлантирди ва уларда илиқ таассурот қолдирди.

С. Исҳоқов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    112
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+