Депутатлар сайловчилар мурожаатини жойида ҳал қилди

06.07.2021, 13:48

Депутатлар сайловчилар мурожаатини жойида ҳал қилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан ўз сайлов округидаги “Соҳибкор” маҳалласида йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳоли томонидан маҳалла гузари ҳудудидаги сув тармоғининг назорат қудуқлари устки қопқоқларини асфалтьлаш жараёнларига тайёрлаш масаласида билдирилган муаммо юзасидан “Наманган сув таъминот” МЧЖ Наманган шаҳар филиалига мурожаат этилди.

Депутат мурожаати асосида сув таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан муаммо тез фурсатларда ҳал этилди.

Ҳозирда Кузагарлик ва Бобуршоҳ кўчаларини боғловчи Жийдакапа кўчасида қарийб 2,5 км. ҳудудда асфальтлаш ишлари олиб борилмокда.

Маҳалла аҳолиси ҳудудда олиб борилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан миннатдор бўлишмоқда.

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+