Кунига 1,5 млн сўм даромад топаётган тадбиркор 5 нафар аёлни ишли қилди

06.07.2021, 13:50

Кунига 1,5 млн сўм даромад топаётган тадбиркор 5 нафар аёлни ишли қилди

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ўз натижасини кўрсатмоқда

Иштихон туманидаги “Шейхларкент” МФЙда яшовчи тадбиркор Моҳичеҳра Абриева 2020 йилда “Ҳар бир оила-тадбиркор” қарори асосида туман халқ банкидан 125 милион сўмлик имтиёзли кредит олиб нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Тадбиркор ишни бошлашдан аввал тумандаги озиқ - овқат дўконлари ва мактабгача таълим муассасалар эҳтиёжларини ўрганди.

Ҳозирда тумандаги Аёллар ва Ёшлар дафтарида турган 5 нафар аёлларни бандлигини таьминлади. Кунлик даромади 1,5 милионни ташкил этади.

Тадбиркор иш фаолиятини кенгайтириб яна 10 та янги ишчи ўрни яратишни ўз олдига мақсад қилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиши мумкин, “Меҳнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик”.

 Умида Кадирова

O'zLiDeP Иштихон туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+