O’zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳаси БПТларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда

06.07.2021, 13:54

O’zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳаси БПТларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда

Жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов жараёни ҳам кун сайин яқинлашиб келмоқда. Айни пайтда жойларда қизғин муҳокама қилинаётган O’zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасининг нақадар мукаммал бўлиши, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, электорат манфаатларини ўзида тўла-тўкис акс эттириши жойлардаги партия депутатлари ва бошланғич партия ташкилоти аъзоларининг фаоллигига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Янгиобод туман партия бўлими фаолияти билан танишар экан, шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда халқ депутатлари туман Кенгашида 9 нафар O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, ўз сафларига 2752 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 46 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Туманда 30 мингга яқин аҳоли истиқомат қилишини ҳисобга олсак, маслакдошларимиз ўз таркиби, салоҳияти билан етакчи сиёсий куч вакиллари экани яққол намоён бўлади.

 Партиядошлар билан бўлиб ўтган мулоқотда, O’zLiDeP етакчиси бугунги долзарб вазифалар, жумладан, партия сайловолди Дастури лойиҳаси муҳокамасига жўяли таклифлар бериш, Ватан равнақи йўлида фидойилик кўрсатиш, шунингдек, электорат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда янада жонбозлик кўрсатиш ҳақида фикр юритди. Шунингдек, партия сафига илғор фикрли, жонкуяр, партиямиз Дастури ва Сайловолди платформасини қўллаб-қувватлайдиган юртдошларимизни жалб этиш масаласи юзасидан тавсиялар берилди.

O’zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасига ҳудуд шароитидан келиб чиқиб билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилди. Шунингдек, туман партия бўлими ва бошланғич партия ташкилотларининг моддий-техник базасини яхшилаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-06 15:49:00

O’zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасига кенг ахолининг билдирган таклиф ва мулоҳазалари катта ахамиятга эга, бировнинг билмаганини бири билади. Купрок учрашувлар семинар укувлар ташкиллаштирилса максадга мувофик булади. Хозирги кунда халкимизнинг дунё караши анча узгарди ва замонига караб кадом ташлаяпти, жамиятимиз ривожида фаоллик билан катнашиб уз фикрларини эркин равишда баён этмокда .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+