Депутат кўмагида бойсунлик 25 нафар ишсиз ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилди

06.07.2021, 13:57

Депутат кўмагида бойсунлик 25 нафар ишсиз ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилди

Бобоназар Тўраев сурхондарёлик иштиёқманд ёшлардан бири. Бойсун туманидаги “Даштиғоз” маҳалласида истиқомат қилади. Тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлагач, мутахассислиги бўйича муқим иш жойига эга бўлолмади. Хали у, хали бу мавсумий ишлар билан шуғулланиб кўрди, бироқ оиласига кирадиган даромаддан кўнгли тўлмади. “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилгани унинг бандлиги таъминланишига ёрдам бўлди.

Мазкур ҳудуддан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Ҳазратқул Хўжамқуловнинг сайловчилари билан навбатдаги учрашувида ёшлар бандилиги таъминлаш масалалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Б.Тўраев каби ёшлар вакилларига муаммолари ечимида кўмаклашилди.

- Президентимиз 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан мамлакат йигит-қизларига йўллаган табригида келажак бунёдкорларининг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўқиб-изланишлари, фаолият юритишлари учун муносиб шарт-шароитлар, имкониятлар яратиб бериш масалаларига батафсил тўхталдилар, - дейди депутат Ҳ.Хўжамқулов. – Бу эса олдимизга йўналишдаги янада долзарброқ вазифалар ижросини қўйди. Биргина “Даштиғоз” маҳалласидаги йигит-қизларнинг 25 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман мутасаддилари, сектор раҳбарилари билан ҳамкорликда ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилишига кўмаклашдик. Ўз навбатида ерлар экин экиш учун сифатли тайёрланди. Ёшлар билан суҳбатлашиб, зарурий экин учун уруғлар ҳам етказиб берилди.

Бундай имконият яратилган ёшлар орасида Б.Тўраев ҳам бор. У депутат ва мутасаддилар кўмагидан мамнун. Муаммоси билан қизиққан, амалий ёрдамга ошиққан депутати билан суҳбатлаша туриб, келгусида томорқачиликни йўлга қўйиб, бу йўналишда оилавий фермерлик фаолияти бошлаш истаги туғилганини таъкидлади.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилаётган бундай хайрли тадбирларда парламент вакиллари – депутатларнинг ҳам қатъий назорати ўрнатила       ётгани, бевосита иштироклари одиллик ва ошкораликка замин бўлаётир.

Депутат Ҳ. Хўжамқулов халқ таълими тизимидаги ютуқ ва камчиликлар, бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди. Хусусан, Бойсун тумани “Мунчоқ” маҳалласида жойлашган 37-сонли умумтаълим мактаби биносининг қайта таъмирланаётгани, мактабгача таълим муассасасининг қурилиши, тоза ичимлик суви ва маҳалла кўчаларига шағал ётқизиш ишларини кўздан кечирди. Шу ернинг ўзида маҳалла фаоллари билан дилдан суҳбатлашиб, сайловчиларнинг муаммолари ва мурожаатларини тинглади.

  • Кўрилди
    869
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+