Видео: “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

06.07.2021, 17:11

Видео: “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

“Фурқат” номидаги маданият ва истирохат боғида “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, тадбиркор аёллар, “Аёллар қаноати” фаоллари, депутатлар, омавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кўрик-танловни O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Мавлуда Хўжаева мамлакатимизда тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг иштирокчи аёллар томонидан амалга оширилган ишлар, уларнинг меҳнат фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалари баҳолаб борилди.

Ҳакамлар хайъати томонидан баҳолаш натижасида биринчи ўринни Чилонзор туман босқичи ғолибаси табиий гиёҳлардан дори воситалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган, “Ambassador-M” компаниясининг раҳбари Мамура Мусирмонова, иккинчи ўринни Бектемир туман босқичи ғолибаси Текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси "LIZIKIMTEXTILE" МЧЖ раҳбари Цой Светлана Фелексовна, учинчи ўрин ғолибаси деб Учтепа туман босқичи ғолибаси “Standart Poligraf Service” МЧЖ раҳбари Дилдора Исмоилова топилди.

Барча кўрик-танлов ғолиблари ва номинациялар бўйича ғолиблар ҳам партиянинг диплом ва ташаккурномалар, эсталик совғалари билан тақдирланди. 

“Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи кўтаринки кайфиятда, байрамона тусда бўлиб ўтди.

  O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    602
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+