O'zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасига 5875 та таклиф келиб тушган

07.07.2021, 11:22

O'zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасига 5875 та таклиф келиб тушган

O'zLiDePнинг яна бир муҳим йўналишлардан бири сифатида асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига партиядан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга қаратди. Биринчи навбатда бу масалада доимий фаолият олиб борадиган Ишчи гуруҳ тузилди. Унинг таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тажрибали ҳуқуқшунос, иқтисодчилар, тадбиркорлар ва бошқа соҳада самарали фаолият юритиб келаётган партия фаоллари жалб этилди.  Ишчи гуруҳ ўз ишини олтита йўналишда бошлади.

Жумладан:

- давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш.

- қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш,

- иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш,

- ижтимоий соҳани ривожлантириш,

- ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш,

- маънавий марифий соҳада амалга ошириладиган вазифалар.

Ҳар бир йўналишдаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтган беш йилда қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Шундан келиб чиқиб, янги истиқболли таклифлар ишлаб чиқилди.

Сайловолди дастури лойиҳасини пишиқ, пухта, халқчил тайёрлаш мақсадида O'zLiDePнинг туман, (шаҳар), вилоят Кенгашлари томонидан жойларда дастур муҳокамасига бағишланган жами 3360 та тадбирлар бўлиб ўтиб, унда 5875 та таклиф келиб тушган. Шундан 1444 таси асослантирилган ҳолда Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига юборилган.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан 2021 йилнинг апрель-май ойларида “Сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнларига таъсирини ҳамда аҳолининг сиёсий жараёнларга бўлган муносабати, фикр-мулоҳазаларини атрофлича ўрганиш” бўйича туман (шаҳар) миқёсида сўровнома ўтказилди ва унда 30 мингга яқин аҳоли қатнашди.

  • Кўрилди
    618
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+