O'zLiDePнинг маҳаллий Кенгашлардаги 2272 нафар депутатларнинг барчаси ҳам фаоллик кўрсатяптими?

07.07.2021, 11:38

O'zLiDePнинг маҳаллий Кенгашлардаги 2272 нафар депутатларнинг барчаси ҳам фаоллик кўрсатяптими?

Бугунги кунда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида 2272 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. 2021 йил 6 ой давомида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ва аъзолари томонидан жами 7165 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилган. Бундан 1357 дан ортиғи вилоят Кенгаши депутатлари томонидан, 5808 таси туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари ва партия гуруҳларидан юборилган.

Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 1215 та масала кўриб чиқилган. Партия вилоят, туман, шаҳар депутатлик гуруҳлари томонидан доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига 962 та, вилоят, туман (шаҳар) сессиялари кун тартибига 542 та масала киритилган.  Киритилган масаллар бўйича 652 та доимий комиссиялар ҳамда 365 та Кенгаш сессиялари қарорлари чиқарилган.

Ҳисобот даврида маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан жами 8028 маротаба сайловчилар ва аҳоли билан учрашувлар ташкил қилинган. Ўтказилган учрашувларда сайловчилар ва аҳоли томонидан кўтирилган бўлиб, 11 679 та масалаларнинг 9095 таси 78 фоизи депутатлар томонидан ижобий ҳал этилган.

2021 йил  6 ой давомида депутатларга сайловчилар томонидан жами 6268 та мурожаат келиб тушган, шундан 4718 та ёки 75 % мурожаат ижобий томонга ҳал этилган қолган мурожаатлар депутатлар томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, Халқ  депутатлари  туман (шаҳар) Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан жами 1223 та эшитувлар ташкил қилинган.

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+