O'zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан юборилган жами 180 та депутат сўровларининг қанчасига жавоб олинган?

07.07.2021, 11:42

O'zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан юборилган жами 180 та депутат сўровларининг қанчасига жавоб олинган?

Сиёсий Кенгаш мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси фаолияти ҳам сарҳисоб қилинди.

Фракцияси томонидан қонун ижодкорлиги ва парламент назорати фаолиятида натижадорликка эришиш ҳамда бошқа тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилга мўлжалланган алоҳида «Комплекс чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

Мазкур «Комплекс чора-тадбирлар дастури» асосида ўтган даврда парламент назорати йўналишида 15 та, қонун ижодкорлигида 3 та ва бошқа масаларда 29 та давра суҳбати, семинар ва конференциялар ўтказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида фракция томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 3 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

Бундан ташқари, партиянинг Сайловолди дастури, Комплекс чора-тадбирлар дастуридан ўрин олган янги таҳрирдаги Ер кодекси, «Давлат молиявий назорати тўғрисида», «Тупроқ унумдорлигини ошириш тўғрисида» ҳамда «Кластерлар фаолияти тўғрисида» қонун лойиҳаларини тайёрлаб, ушбу лойиҳалар юзасидан хулосалар олиш учун тегишли вазирликларга юборди.

Натижада, ҳисобот даврида фракция томонидан қонун ижодкорлиги соҳасида жами 38 та йиғилиш ўтказилиб, уларда 120 та қонун лойиҳаси биринчи ва иккинчи ўқишларда муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, жорий йилда муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида жойларда фуқаролар билан кенг муҳокама қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур ҳамкорлик натижасида жойларда қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари натижасида фуқаролар томонидан билдирилган икки юзга яқин таклифлар қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олинди.

Фракция томонидан тегишли вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилди, уларнинг тегишли масалалар юзасидан ахборотлари фракция мажлисларида эшитилди.

Бундан ташқари, фракция ташаббуси билан жорий йилда бир нечта ҳукумат азоларини “ҳукумат соати”да эшитиш мақсадида уларга долзарб масалалар юзасидан саволлар юборилди.

Фракция томонидан парламент сўрови институтидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Жумаладан, шу йилнинг ўтган даврида фракция аъзолари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида, долзарб масалалар юзасидан жами 180 та депутат сўрови юборилди. Депутат сўровларининг 154 тасига тегишли жавоблар олинган, 7 тасининг муддати етиб келмаган, яна 19 тасига жавоб олинмаган.

Қайд этиш лозимки, ҳисобот даврида ЎзЛиДеП томонидан жойларда аниқланган тизимли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан Қонунчилик палатасидаги фракциясига таклифлар киритиб бориш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилди. Шу кунга қадар, партиянинг ҳудудлардаги ўрганишлари давомида аниқланган долзарб камчиликлар юзасидан жами 100 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар фракция муҳокамасига киритилди.

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+