O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари натижасида 384 нафар хотин-қизларга 4 млрд. сўм миқдорида кредитлар олиб берилди

07.07.2021, 11:54

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари натижасида 384 нафар хотин-қизларга 4 млрд. сўм миқдорида кредитлар олиб берилди

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида 3306 та тадбирлар ташкил этилиб, уларда 110 142 нафар хотин-қизлар қамраб олинди.

“O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Республикада ҳудудий Кенгашларда фаолият юритаётган бўлим мудирлари бошчилигида туман (шаҳар)лардаги МФЙ қошида шу кунгача 605 та “O‘zLiDeP фаоли-ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этилди. Уларда 3095 нафар клуб аъзолари ўз фаолиятини бошлади.

“Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида умумий 2610 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 11 766 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Шунингдек, 117 та бепул тиббий кўрикларда 7800 дан ортиқ хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Аёллар қаноти”нинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида жорий йилда 264 та тадбирлар ташкил этилиб, уларда 7709 нафар иштирокчилар қатнашган. Шулардан 384 нафарига 4 млрд. 219 млн. сўм миқдорида кредитлар олиб берилишига кўмаклашилган. Бунинг натижасида мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шу билан бирга партия “Аёллар қаноти” томонидан жорий йилда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб,  “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси  амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар лойиҳада 1 217 нафардан ортиқ депутатларимиз фаол иштирок этиб, улар томонидан умумий 5 640 нафар хотин-қизларга тиббий, хуқуқий, моддий кўмак берилди ҳамда партия электорати бўлган тадбиркорлар кўмагида ишга жойлаштирилди.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий аёл қиёфасини яратиш мақсадида “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови 115 та туман-шаҳарларда ўтказилди, уларда 6000 га яқин иштирокчилар қатнашди.

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Марям2021-07-25 10:48:59

Партиямизнинг олиб бораётган окилона сиёсатига тан бераман. Килинаётган хар Бир ишлар тахсинга сазовор


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+