O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” лойиҳалари доирасида 129 нафар ёшларга 3 млрдга яқин кредитлар олишда кўмаклашилди

07.07.2021, 11:56

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” лойиҳалари доирасида 129 нафар ёшларга 3 млрдга яқин кредитлар олишда кўмаклашилди

O'zLiDePнинг Ёшлар билан ишлаш йўналишида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Ярим йил давомида  O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” “Ёшлар билан” номли янги лойиҳага қўл урди. “Ёшлар пресс-клуби”да очиқ мулоқот шаклида лойиҳанинг илк сони “Ўзбекистонда ёшлар манфаатлари: имтиёз, имконият ва натижа” мавзуси остида қизғин ўтказилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ўтказилган тадбирлар сони 280 та ва уларда қатнашган ёшлар сони 16 630 нафар, тадбирларда бўш иш ўринлари билан иштирок этган тадбиркорлик субъектлари, давлат ва жамоат ташкилотлари сони 579 та, улар томонидан кўрсатилган бўш иш ўринлари сони 3483 тани ташкил этди.

Мазкур тадбирларда бандлиги таъминланган умумий ёшлар сони 1035 нафарга етди.

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 733 та тадбир ташкил этилиб, унда 38 409 нафар ёшлар қамрабд олинди.

Ёшларда мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида 439 та тадбир ташкил этилиб, унда 22 130 нафар ёшлар қатнашди. Партия кўмагида ташкил этилган O`zLiDeP кутубхоналари сони 36 тани, улардаги китоблар сони эса 10 517 тага етди.

Партия кўмагида кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшлар сони 129 нафар бўлиб, уларга тижорат банклари, Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда “Ёшлар-келажагимиз” жамғармалари томонидан 3 млрд. 220 млн. сўм кредит ажратилишига кўмаклашилди.

Умуман олганда ярим йил давомида ўтказилган тадбирларда 8693 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди. Шунингдек, партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига 701 нафар ёшлар тавсия қилинди.

  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+