O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг янги логотипи тасдиқланди

07.07.2021, 11:59

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг янги логотипи тасдиқланди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш мажлисида партиянинг янгиланган логотипи масаласи ҳам кенг муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидлаш жоиз, O'zLiDeP партия ребрендингида янги бир қадамни амалга оширишга киришди.

Қайд этиш керакки, партия ребрендинги, унинг ўзгараётганлиги тўғрисида гап кетганда албатта нафақат унинг ғоялари, фаолияти, балки, асосий рамзи (логотип) га ҳам алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Зеро, логотип партиянинг асосий ташриф қоғози ҳисобланади.

Шундай экан, партия фаолиятидаги ўзгаришлар албатта унинг тимсоли бўлган логотипида ҳам ўз аксини топишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Кейинги тўрт ой давомида аҳоли билан бўлган турли учрашувлар, мулоқотларда ҳам ушбу масала юзасидан жамоатчиликнинг фикри ўрганиб борилди. Партия фаоллари, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларидан сўнг шу маълум бўлдики, бугунги талаблар даражасига мос равишда ўзгариш ЎзЛиДеПнинг логотипида ҳам ўз аксини топиши лозим. Бошқача айтганда,  партиянинг янги логотипи O'zLiDeP ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур. Токи, бутун халқ ва халқаро жамоатчилик ушбу рамзда O'zLiDeP бугунги кунда ўз олдига қўйган мақсадлар аксини кўра олсин.

Айтиш керакки, ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ ҳам фолият олиб бормоқда. Ушбу масалани партия Сиёсий Кенгашига киритгунгача бўлган даврда логотип бўйича партия аъзолари ва аҳоли вакиллари фикрларини ўрганиш учун барча вилоятларда муҳокамалар ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад янги логотип имкон қадар кўпроқ аҳоли вакиллари ва партия аъзолари фикрларини ўзида қамраб олган хақиқий халқчил логотип сифатида шаклланишига эришишдан иборатдир.

Ҳудудларда бўлиб ўтган муҳокамаларда кўпчилик янги логотипни тўла қўллаб-қувватлагани алоҳида таъкидланди. Мисол учун 2 июль куни бўлиб ўтган Ижроия қўмита йиғилишидан сўнг жойларда, хусусан, вилоят, туман ва бошланғич партия ташкилотларида партиянинг янгиланаётган рамзи бўйича кенг муҳокамалар ўтказилди. Жумладан, шу кунга қадар, 2682 та муҳокама тадбирлари ташкил этилган бўлиб, унинг 14 та ҳудудий кенгаш йиғилишлари, 200 дан ортиқ туман кенгашида йиғилишлар ҳамда 2441 та йирик бошланғич партия ташкилотларида муҳокамалар бўлиб ўтган. Мазкур тадбирларнинг барчасида партиянинг янгиланган рамзи илиқ кутиб олинган ҳамда қўллаб қувватланган.

Мажлисда ушбу масала юзасидан бир қатор муҳокамалар, фикрлар билдирилди ҳамда Сиёсий Кенгаш аъзолари партиянинг янгиланган логотипини тасдиқлашди.

Сиёсий Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    1206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jaloliddin2021-07-12 19:53:25

Assalomu alaykum Biz yoshlarga Partiyamizni yangi logotepi judayam yoqdi ...


Avazbek Mallayev2021-07-07 12:13:44

Eski logatif o‘sha davr muhitini o‘zida aks ettirib tarixga aylandi. Yangi O‘zbekistonga mos yangi logatif yaxshi g‘oya.Xalq orasida ushbu logatif xalq orasida iliq kutib olinishi tilakdoshiman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+