Жонажон юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидойилик билан хизмат қиламиз

08.07.2021, 16:42

Жонажон юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидойилик билан хизмат қиламиз

Маълумки, бу йил ниҳоятда масъулиятли ва тарихий йилдир. Зиммамизда иккита муҳим, қизғин жараён – мамлакатимиз мустақиллигининг  30 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлаш ва Ўзбекистон Респуликаси Президенти сайловида муносиб қатнашиш каби ўта жиддий масалалар турибди. 

Партия томонидан амалга оширилган ишларнинг биринчи босқичи якуни бугунги кунга келиб O‘zLiDePга бўлган ишонч ва унинг ғояларини қўллаб-қувватловчилар сони изчил ошиб бораётганида ўз аксини топмоқда.

Бугунги кунга келиб партия аъзолари сони республика бўйича 400 мингдан 1 миллионга етганлиги ва тинимсиз ошиб бораётгани, бошланғич партия ташкилотлари сони 13 минг 500 дан ошганлиги бугун партия сафида туриб мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашиш истагида бўлган хайрихоҳларимизни сафи кенгайиб бораётганини кўрсатиб турибди. Бу кўрсатгич Самарқанд вилоятида  партия аъзолари сони 114 448 нафар бўлса, партия бошланғич ташкилотлари 1310 тани ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида қайд этишимиз лозим. Логотип бизнинг асосий ташриф қоғозимиз ҳисобланади. Шундай экан партиянинг янги логотипи O‘zLiDeP ислоҳотларнинг янги босқичида ўз олдига қўяётган улкан мақсадларни ўзида тўла акс эттира оладиган логотип сифатида гавдаланиши зарур.

O‘zLiDePнинг янги логотипига қисқача тавсиф берсак.

Янги логотип тўртбурчак шаклда бўлиб, тўртбурчакнинг ўнг томони яшил, чап томони кўк рангда ва улар ўзаро уйғунлашган шаклда. Кўриб турганингиздек, тўртбурчакнинг ичида O‘ZLIDEP деган сўз лотин ҳарфларда ёзилган. 

Тўртбурчак ичида O‘ZLIDEP сўзи оқ рангда, унинг пастки қисмида қалин тўғри чизиқ сариқ рангда тасвирланган. O‘ZLIDEP сўзидаги “I” ҳарфи устидаги 8 қиррали юлдуз ҳам сариқ рангда тасвирланган.  

Партия рамзи тасвирида фойдаланилган ранглар қуйидагиларни англатади:

Мовий кўк ранг – мовий беғубор осмон ва тиниқ сув рамзи бўлиб, ҳаётнинг асосий манбаларидир. 

Яшил ранг – навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

Сариқ ранг - дунё либерал-демократик ҳаракатининг ранги ҳисобланиб, одамларнинг йўлини ёритувчи қуёш ёғдусини, эркинликка интилиш, эртанги кунга умид, фаровон турмуш қуришга ишончни билдириб, она юрт ва халқга садоқатни англатади.

8 қиррали юлдуз – мамлакатимиз жипслигининг рамзи.

Сариқ рангдаги тўғри қалин чизиқ партиямизнинг либерал-демократик ғояларга содиқлигини билдиради. 

Шуни мамнуният билан айтишимиз лозим барчамизнинг мақсадимиз бир. Учинчи Ренессансга қадам қўйган жонажон юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидойилик билан хизмат қилишдир.

Ботиров Илҳом Бекмурадович

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+