Туман кенгашлари фаолияти ўрганилмоқда

09.07.2021, 14:11

Туман кенгашлари фаолияти ўрганилмоқда

Шу кунларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси  томонидан ҳудудий партиявий тузилмалар фаолияти, уларнинг моддий-техник таъминоти масалалари атрофлича ўрганилмоқда. Мазкур масалаларда уларга яқиндан ёрдам кўрсатиш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида кеча O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов Фарғона вилоятида бўлди.

Сафар давомида O‘zLiDePнинг Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Данғара ва ва Боғдод туманлари кенгашлари фаолияти билан бевосита жойига чиқиб танишилди.

Партия вилоят кенгаши фаоллари билан туман ва шаҳар кенгашларининг моддий-техник таъминотидага айрим кўзга ташланган камчиликларни тезликда бартараф этиш, ҳудудий бўлинмалар томонидан аҳолининг турли қатламлари – тадбиркорлар, фермерлар, қолаверса аёллар ва ёшлар орасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, депутатик корпуси фаолияти самарадорлигини ошириш борасида атрофлича фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+