Устувор вазифа ва истиқболли лойиҳалар

09.07.2021, 15:15

Устувор вазифа ва истиқболли лойиҳалар

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал- демократик партияси Бухоро вилояти кенгашининг олти ойлик фаолияти якунлари ҳамда навбатдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги  масала юзасидан партиянинг вилоят кенгаши раиси Фармон Аминовнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек,  “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш  йили” Давлат дастури  ижросини  таъминлашга  бухоролик партия фаоллари ҳам ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Партия  вилоят кенгаши фаолиятида кадрлар масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Кадрлар захирасини шакллантириш,  уларнинг малакасини ошириш, партия сафини  билимли, изланувчан ва интилувчан кадрлар ҳисобига кенгайтирилаётгани ўз самарасини бермоқда. Айниқса, жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари фаолиятининг давр талаблари даражасида бўлишини таъминлаш доимий эътиборда.

Ўтган   бир    йил ичида қуйи бўғинларнинг умумий  сони  785 тадан  803 тага   етди.  Биргина жорий йилнинг   дастлабки 6 ойи давомида партия аъзолари сони  вилоят бўйича   38 минг 66  нафардан   51 минг 628  нафарга  етказилганлиги   барча шаҳар ва туманларда мазкур йўналишда  аниқ амалий ишлар амалга оширилганидан далолат беради.

Партия  вилоят кенгашининг  сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими  саъй-ҳаракати билан  жорий йилда жойларда   турли мавзуларда  166  та тадбир  ўтказилди.  Партиядан халқ депутатлари вилоят кенгашига сайланган   19  нафар   ҳамда туман ва шаҳар кенгашларига сайланган   125 нафар депутат  фаолият олиб бормоқда.  Халқ депутатлари вилоят,  туман ва шаҳар кенгашларидаги  партия депутатлик  гуруҳлари  ҳамда халқ ноиблари  томонидан ҳудудларни ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш, халқ турмуш фаровонлигини оширишга тўсқинлик қилаётган камчилик ва нуқсонларни  бартараф этиш юзасидан мутасадди  корхона ва ташкилотларнинг рахбарларига юборилаётган депутатлик сўровлари   ўз амалий  натижасини бермоқда.

2021 йилнинг 6 ойи ичида   депутатлик  сўровларининг умумий сони  572 тани ташкил этган.  Шунингдек маҳаллий кенгашлардаги партия  депутатлик гуруҳлари томонидан доимий комиссиялар ва  маҳаллий  кенгаш сессиялари  йиғилишлари кун тартибига долзарб муаммолар  ечими бўйича  103  та  масала  киритилган. Доимий комиссияларнинг 72 та, маҳаллий кенгаш сессияларининг эса 14 та қарорлари  қабул қилинган.

Маҳаллий кенгаш депутатларининг  ўз сайловчилари билан учрашувлари чоғида  аҳолини қийнаб келаётган  муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Маҳаллий ҳокимлик ва ижро ҳокимияти органлари ҳамкорлигида  бу муаммоларга ечим изланади. Жумладан,  2021 йилда аҳоли вакиллари томонидан илгари сурилган   592 та муаммоли масалаларнинг  556 тасини  халқ  ноиблари ва партия фаоллари кўмагида ижобий ҳал этилган.

Партия  вилоят  кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида   ушбу Кенгашнинг ёшлар билан ишлаш  ҳамда  “Аёллларнинг сиёсий фаоллиги  жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлимлари томонидан  амалга оширилган ишлар юзасидан  ҳам атрофлича  сўз юритилди.  Кадрлар  захирасини ёшлар ҳисобига тўлдириш   партиянинг асосий мақсадларидан бири эканлиги таъкидланди.   Партия “Аёллар қаноти” нинг “ Ишбилармон аёл” кўрик –танлови, шунингдек  “Соғлом оила – мустахкам оила”, “Фаровон оила”, “Намунали томорқачи”, “ “Бунёдкор аёллар” лойиҳалари  ҳамда  “Дурдона” маърифий лойиҳаси  ижроси бўйича амалга оширилган ишлар эътиборга сазоворлиги  эътироф этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда  Президентимизнинг  жорий йил 30 июнь куни   Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқидан келиб чиқадиган   вазифалар ҳамда   партиянинг ўзгараётган  рамзи масаласи муҳокама этилди. Партиянинг янги рамзи (логотипи) бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Йиғилишда  вилоят партия ташкилоти фаолиятини янги босқичга кўтариш имконини берадиган бир қатор устувор вазифалар белгилаб олинди.   Йиғилишда  ташкилий масала кўриб чиқилди. Партия вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари  Жасур  Болтаев ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан  озод қилинди.

Ёшлар ишлари Агентлиги Ғиждувон тумани  бўлими бошлиғи   вазифасида  ишлаб келаётган  Бобомурод Очилов партиянинг Бухоро вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат  раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи  этиб   тайинланди.

  

Йиғилишда  Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси   Спикери ўринбосари, Ўзбекистон либерал- демократик партияси  фракцияси раҳбари, партия  Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов  сўзга чиқди.                                                  

Зариф Комилов,

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

  • Кўрилди
    1228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бафоев Саттор Фаттоевич2021-07-24 11:15:15

Бобомурод Очилов - Сизга соғлик талайман. Белгиланган устивор вазифаларни бажаришда асло чарчаманг. Омад ҳамиша ёр бўлсин.


Бафоев Саттор Фаттоевич2021-07-24 11:15:15

Бобомурод Очилов - Сизга соғлик талайман. Белгиланган устивор вазифаларни бажаришда асло чарчаманг. Омад ҳамиша ёр бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+