Депутатлар 34 нафар якка-ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бор фуқароларга совғалар улашди

09.07.2021, 16:49

Депутатлар 34 нафар якка-ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бор фуқароларга совғалар улашди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Наманган шаҳридаги “Саховат” кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирда бугунги кунда мазкур муассасада яшаб келаётган 34 нафар якка-ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бор фуқаролар билан дилдан суҳбатлашиб, кўнгилларига оз бўлсада шодлик улашилди.

- Бу масканда меҳр ва ғамхўрлик оғушида кексалик гаштини суряпмиз дейди, – Обидхон Фахриддинов. - Биз каби кўнгли ўксик қарияларга бу даражада юксак эътибор қаратиб, барча шароитларни яратиб берган Президентимиздан умрбод миннатдормиз.

Хайрия тадбири давомида мазкур масканда яшаётган ҳар бир фуқарога депутатларнинг совғалари тақдим этилди

  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+