Улуғнор-Андижон йўналиши бўйлаб автобус қатновини йўлга қўйиш зарурати бор...

09.07.2021, 16:51

Улуғнор-Андижон йўналиши бўйлаб автобус қатновини йўлга қўйиш зарурати бор...

Андижон вилоятининг “Улуғнор–Чинобод” йўналишида қатновчи автомашиналарнинг йўл кира ҳаққи бир қадар қиммат. Бу эса табиийки, аҳоли вакиллари учун ноқулайлик туғдиради, йўловчилариннг доимий норозилигига сабаб бўлиб келмоқда. Ички йўлларнинг носозлиги хусусида гапирмаса ҳам бўлади... Ўнқир-чўнқир йўлларнинг таъмири ҳеч бир мутасаддининг эътиборини тортмаётгани қизиқ?! Айни йўналишнинг асосий қисми Улуғнор туманидаги Тўрттол маҳалласи ҳудудидан ўтгани бу кўчаларнинг ҳам таъмирланиши зарурлиги ҳтиёжини яққол кўрсатади. Сабаби, маҳалланинг ички йўллари ҳам ачинарли аҳволда...

O’zLiDeP вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан партия Улуғнор туман Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида юқоридаги муаммо ечими таклифлар билан намоён бўлди. Ҳудудларнинг транспорт салоҳияти, йўловчи ташиш ва такси хизматлари сифатини таҳлил қилиш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш масалаларига бағишланган мазкур тадбирда депутатлар, тумандаги масъул ташкилотлар вакиллари, партия ходимлари ҳамда фаоллар иштирок этдилар.

-Сўнгги вақтларда туманда йўловчи ташиш ва такси хизматларининг сифати бир қадар юксалганини таъкидлаш жоиз, - дейди O`zLiDeP Улуғнор туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Турдихон Қосимова. – Туман аҳолиси тарқоқ жойлашганлиги сабабли, марказ билан барча маҳаллаларни боғловчи йўлларда автомобиль қатновлари яхши қўйилган. Айниқса, “ДАМАС” русумли автомашиналарнинг ҳаракатланиши жуда илғор. Ҳайдовчилар  махсус лицензия асосида фаолият олиб бораётганлиги доимий назоратимизда.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган давра суҳбатида мавзу доирасида туман миқёсидаги муаммолар юзасидан эркин фикр, асосли таклифлар билдирилди. Жумладан, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Гулчеҳрахон Бобожонова томонидан билдирилган Улуғнорни вилоят маркази билан боғловчи автобус қатновини йўлга қўйиш таклифи бир овоздан маъқулланди.

Шуҳратбек Бозоров,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва фермерлар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    804
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+