Фарғонада партия аъзолари сони 80 мингга етди

09.07.2021, 16:52

Фарғонада партия аъзолари сони 80 мингга етди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Фарғона вилоятида бўлиб, партиянинг ҳудудий Кенгашларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишмоқда.

Дастлаб партиянинг вилоят Кенгашида ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шуни алоҳида айтиш жоизки, бугунги кунда вилоят Кенгаши таркибида мингга яқин бошланғич партия ташкилоти тузилган бўлиб, хайрихоҳлар сони 70 мингга етди. Биргина жорий йил 6 ойида партияга 20 мингга яқин юртдошларимиз аъзоликка қабул қилинди.

Учрашувда шунингдек, куни кеча бўлиб ўтган O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилишида партиянинг янги логотипи тасдиқлангани ва бу барчамизга улкан масъулият юклаши ҳақида сўз борди. Боиси янги логотипда акс этган ранглар, унинг  тузилиши, умуман маъно-мазмуни дунё либерал-демократик ҳаракати томон интилиш ҳисобланиб, эртанги кунга умид, фаровон турмуш қуришга ишончни билдиради. Ҳа, халқимизнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, катта мақсадлар сари интилмоқдалар. Юртдошларимизнинг орзу-ҳаваслари рўёбга чиқишида O'zLiDeP ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, албатта.

Вилоят ходимлари билан бўлган қизғин суҳбат чоғида фақат маррани баланд олиб меҳнат қилиш лозимлиги алоҳида таъкидланди ҳамда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+