ФарДУнинг зоотехника факультетида асаларичилик йўналишида 120 нафар талаба таҳсил олмоқда

12.07.2021, 16:42

ФарДУнинг зоотехника факультетида асаларичилик йўналишида 120 нафар талаба таҳсил олмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш бўйича жойларда мутасаддилар билан учрашиб, амалий ҳаракатлар олиб бормоқда.

Жумладан, Актам Ҳаитов Фарғона Давлат университетида ҳам бўлиб, университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов билан қишлоқ хўжалиги йўналишида малакали кадрларни тайёрлаш борасида суҳбатлашди.

Суҳбатлар чоғида асаларичилик соҳасида сўз бораркан, асаларичилик тарихи, унинг шифобахш хусусиятлари, асаларичиликдан даромад қилиш ҳақида фикрлар билдирилди.

Ҳозирги кунда университетдаги зоотехника факультетининг асаларичилик йўналишида 120 нафар талаба таълим олмоқда. Уларнинг аксарияти ёшликдан мазкур соҳа билан оилавий шуғулланиб келган ёшлардир. Талабалар орасида ушбу йўналишда ўз бизнесини йўлга қўйган ёш асаларичи фермерлар ҳам борлиги қувонарли, албатта.

Асаларичилик соҳасига оид барча назарий ва амалий билим кўникмаларини эгаллаб, олий таълим даргоҳини тамомлаётган бўлажак асаларичилар тармоқ ривожига ўз ҳиссаларни қўшишлари ва давлатимиз томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилиши таъкидланди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+