Қонликўллик ёшлар O’zLiDePга хайрихоҳлигини билдиришди

12.07.2021, 16:46

Қонликўллик ёшлар O’zLiDePга хайрихоҳлигини билдиришди

O’zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши томонидан туман педагогика коллежида “Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш - баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим омили” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди.

Бугунги ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, миллий анъана  ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топиши йўлида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ёшларнинг интеллектуал  салоҳияти, онгу  тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни  тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг бугунги сиёсатида ёш авлодни аҳлоқий ва маънавий тарбиялаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади,

Мулоқот давомида бир қатор фаол ёшлар ҳам ўзларининг таклиф ва фикрларини  билдириб, қизиқтирган  барча саволларига жавоблар олишди  ва  партияга аъзоликка хайрихоҳлигини билдиришди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-13 08:35:31

Ешларимизнинг жамиятимизда фаоллашиб бораётганлиги хар биримизни кувонтиради. тадбир яхши ташкиллаштирилган. Ешларнинг фикри хам таклифлари хам эътиборда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+