Уйчилик ёш ҳунарманднинг миллий маҳсулотлари хорижликларни лол қолдирди

12.07.2021, 16:48

Уйчилик ёш ҳунарманднинг миллий маҳсулотлари хорижликларни лол қолдирди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан истиқлол йилларида туғилган тадбиркорлар ўртасида “Тенгдошман” деб номлаган лойиҳа эьлон килинди. Ушбу лойиҳанинг илк иштирокчиларидан бири Уйчилик ёш ҳунарманд Абуали Сайдуллаевдир. O'zLiDeP томонидан ёшларни, хотин-кизларни тадбиркорликка, оилавий бизнесга ўргатиш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

У бир неча йилдирки, миллий ҳунармандчиликнинг кулолчилик тури билан шуғулланиб келади. Абуали ясаган сопол лаган, коса, пиёла ва бошқа кўплаб буюмлар ўзининг бежиримлиги, гўзаллиги билан ҳар қандай инсоннинг эътиборини ўзига тортади. Ёш кулол йигит давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантиришга, уни дунё миқёсида кенг тарғиб этишга муносиб ҳиссасини кўшиб келмоқда.

У фақат тадбиркорлик билан шуғулланибгина қолмасдан кулолчиликка ҳавас қилган истеъдодли тенгдошларига ҳам унинг нозик сирларини ўргатмокда. Бугун унинг кўплаб шогирдлари ҳам бор. А.Сайдуллаев сиёсий билимларини ҳам мунтазам равищда ошириб боради. Ундаги ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилиятини эьтиборга олиб, ЎзЛиДеП Уйчи туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашига раис қилиб сайланган. У бу вазифани ҳам қойилмақом қилиб уддаламокда. Ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишда фаол иштирок этмокда. Ёш тадбиркор томонидан яратилган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам қизиқиш уйғотмоқда.

-Маҳсулотларимизга хорижий мамлакатлардан буюртмалар бор, - дейди ёш ҳунарманд. - Жумладан, АҚШ давлати билан 200 минг АҚШ долларлик, Латвия билан 20 минг ва Литва билан 50 минг АҚШ доллар қийматга эга бўлган  кулолчилик маҳсулотларини етказиб беришга шартнома имзолаганмиз. Айни кунларда ана шу маҳсулотларни экспорти билан шуғулланяпмиз. Бизга шундай имкониятларни яратиб берган Президентимизга, ёш тадбиркорларни қўллаб-кувватлаб келаётган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига мингдан-минг раҳмат. Биз бор куч-ғайратимизни, истеъдодимизни Янги Ўзбекистон равнақига бағишлаймиз.

Биз ҳам қалбида Ватанга, миллий қадриятларимизга бўлган меҳр жўш уриб турган Абуали Сайдуллаев ва унинг ҳамкасбларига, шогирдларига бу улуғ мақсад йўлида омад ва зафарлар тилаймиз.

Дилноза Холматова

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-13 08:38:07

Мана талапчанг замон билан хамнафас, Уйчилик ёш ҳунарманд Абуали Сайдуллаевнинг мехнатлари дунё буйлаб танилмокда. Рахмат Сизга факат омад ёр булишини тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+