Фуқаролар мурожаати энди аудио чат орқали қабул қилинади

14.07.2021, 15:50

Фуқаролар мурожаати энди аудио чат орқали қабул қилинади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисовнинг шахсан ташаббуси билан фуқароларнинг мурожаати, таклиф ва фикрларини эътиборга олиш, муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида мурожаатларни аудио чат орқали янги усулда қабул қилинадиган бўлди.

Мақсад эса ҳозиргидек пандемия шароитидан келиб чиқиб, фуқаролар уйида ўтириб ҳам  O'zLiDeP депутатларига мурожаатларини телеграмм ижтимоий тармоқ орқали аудио чатда йўллаши мумкин дейди - O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов.

Дастлабки ишимизни эксперимент сифатида Муйноқ туманидан бошладик ва фуқаролар ёшлар ва хотин-кизларнинг муаммолари ёзиб олинди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқиб, бартараф этишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

 Аудио чатда фуқаролар ёшлар томонидан ижтимоий соҳага оид,   кредит ва  ишсизлик каби  масалалар бўйича 10 га яқин муаммолар тингланди.

Бундан ташқари хар ҳафтанинг жума куни  мурожаатларни қабул қилиш аудио чатимизда  фақатгина депутатлар билан чекланиб қолмай, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларининг ҳам иштирок этиши таъминланади.

Маълумот ўрнида  аудио чатда фуқароларни қабул қилиш ҳар ҳафтанинг жума куни соат 11:00 да бошланади ва бир ярим соат давом этади.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳар Кенгашларида онлайн тарзида телеграмм ижтимоий тармоқ орқали фуқароларни аудио чат орқали қабул қилиш ишлари йўлга қуйилган.     

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    125
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+