Якка тартибдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар билан мулоқот ўтказилди

14.07.2021, 15:54

Якка тартибдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар билан мулоқот ўтказилди

Навоий шаҳридаги "Умид" спорт мажмуасида 50 нафар партия аъзоларини ўзида бириктирган Навоий вилояти Транспорт бошқармаси, ИИБ ЙҲХБ ва Навоий шаҳридаги 18-мактаб ёшлар етакчилари ташаббуси билан вилоятдаги ташувчи МЧЖ раҳбарлари ва уларнинг ҳайдовчилар, якка тартибдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган фуқаролар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

 Дастлаб Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Х.Рахматов ўз сўзида бугунги кунда Навоий шаҳрининг барча кўчаларида йўл ҳаракат қоидаларини бузилишини аниқлаш ва ЙТҲларини олдини олиш мақсадида видеокамералар билан жиҳозланганлигини, бундай инновацион чоралар келажакда йўл ҳаракати соҳасида инсон фактори аралашувини камайтириши, ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчилар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар, ўз хизмат вазифасини бажараётган инспекторлар шаънига ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асоссиз бўҳтонларга чек қўйиш имконияти борлиги ҳақида гапириб, давра суҳбати қатнашчиларини имкон қадар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларига даъват қилди.

Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи, партия фаоли О.Шаропов давра суҳбати қатнашчиларининг кўпроқ қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Учрашув сўнгида "Меҳр бекати" хайрия акцияси ташаббускори, Навоий шаҳридаги 18-мактаб ёшлар етакчиси, партия фаоли Жамила Исамова ўз акцияси доирасида маълумотлар берди.

Акция ташаббускори фурсатдан фойдаланиб, ногиронлиги бор болаларга беминнат такси хизматини кўрсатиб, савобли хизматларига муҳтож болажонларга қувонч бахш этаётган, акцияни қўллаб қувватланаётган кўплаб савобталаб таксичиларимизга ва бу борадаги ташкилий ишларда кўмаклашгани учун Вилоят транспорт бошқармаси, ИИБ ЙҲХБ раҳбариятига, МЧЖ лар раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-07-15 08:30:26

Маколада бугинги куннинг энг долзарб мавзуларидан бир мукохама килинган. Ахоли турмуш тарзини яхшилаш уларга барча шаройтларни яратиш бош максадларимиздан экан демак, "Меҳр бекати" хайрия акцияси ташаббускори, Навоий шаҳридаги 18-мактаб ёшлар етакчиси, партия фаоли Жамила Исамовага хайрли ишлари учун миннатдорчилик билдирса арзйиди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+