Депутат ташаббуси билан 12 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди

14.07.2021, 15:56

Депутат ташаббуси билан 12 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши, 2-Жомий сайлов округидан сайланган депутат И.Хўжаев ҳамда 25-Кўксарой сайлов округи депутати О.Матназаров ташаббуслари билан шаҳардаги иш билан банд бўлмаган ёшлар учун Янгиер Темир-бетон-конструкциялари заводига саёҳат уюштирилди.

Мазкур саёҳатда шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, Янгиер Темир-бетон-конструкциялари заводи директори, ЎзЛиДеП депутати О.Матназаров ҳамда депутат И.Хўжаевлар корхонанинг фаолияти билан иштирокчиларни таништирди.

Давра суҳбати жараёнида 50 га яқин ишсиз ёшларга ҳозирги кунда корхонада яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд бўш иш ўринлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Ҳозирги кунда корхонада 100 га яқин бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, учрашув давомида 12 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди. 28 нафар ишсиз фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда соғлиқни сақлаш бўлими орқали тиббий кўрикдан ўтиш бўйича маълумот берилди.

Нафиса СУЛТОНХОНОВА,

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1066
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+