Янги поездлар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади

15.07.2021, 15:56

Янги поездлар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади

Янги Ўзбекистонда барча жабҳаларда ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар жадал кечяпти. Метрополитенни ҳам янгиланишлар тўлқини четлаб ўтмади, албатта.  

Ҳукуматимиз қарорига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йилнинг 1 декабрига қадар Россиядан “Тошкент метрополитени” УК учун 10 та янги, тўрт вагонли поездни келтиради. Мазкур қарор қабул қилиниши бежиз эмас.

Гап шундаки, кейинги йилларда метронинг янги бекатлари ишга туширилди. Жумладан, ер усти метроси йўналишлари ҳам аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Шу боис ҳаракатланувчи таркибни кенгайтиришга эҳтиёж туғилди. Шунингдек, 30 йилдан ошиқ узлуксиз ишлатилган айрим поездлар эскиргани, талабга жавоб бермай қолганини ҳам қайд этиш зарур.  

Харид қилинаётган транспорт воситалари ниҳоятда замонавий экани диққатга молик. Уларда йўловчилар учун жуда кўп қуйлайликлар яратилган. Хусусан, ҳар бир вагон сенсорли, интерактив ахборот мониторлари билан жиҳозланган. Истаган йўловчи борадиган манзили, унга боришнинг энг қулай маршрутини белгилаши, йўлга сарфланадиган вақтни аниқлаб олиши мумкин.

Эътиборлиси, мазкур харидга кетадиган харажатларнинг тахминан 15 фоизи мамлакатимиз бюджети маблағларидан қопланади. Қолгани Россия молия муассасалари ажратган кредит ҳисобидан 12 йил давомида тўланади. Бундай шартлар биз учун фойдалидир.

Хуллас, метрода йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати янада ошади.  

  Равшан ФАЗИЛОВ,

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+