Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ҳал қилди

15.07.2021, 15:59

Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ҳал қилди

Андижон туманидаги “Жаҳонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги жами 934 та хонадонда 1506 та оила истиқомат қилади. Айни кунда мавжуд 9 минг 890 нафар аҳоли ўртасида депутат, МФЙ масъуллари ҳамда сектор раҳбарлари ҳамкорлигида “Аёллар” ва ”Ёшлар” дафтарларининг юритилиши бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Натижада бугуннинг долзарб муаммоси – ишсизликнинг бир қадар камайишига эришилди.

-Маҳаллада айни вақтга қадар аниқланган жами 81 нафар ишсиз ва даромадсиз фуқаролар билан якка тартибда суҳбатлашдик, - дейди мазкур ҳудудни ўз ичига олган 59-“Ҳоқон” сайлов округидан депутатликка сайланган Хуршидахон Халилова. – Бу фуқароларнинг 37 нафарини ёшлар, 40 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Олиб борилган тарғибот тадбирларимиздан сўнг уларнинг 67 нафарининг муқим бандлиги таъминланди. 14 нафарининг қизиқишлари, мақсадлари бўйича иш билан таъминлаш ва даромадга киритиш чоралари кўрилмоқда.                          

Мазкур сайлов округида жойлашган “Исломобод” маҳалласи ҳам депутат фаолиятидан мамнун. МФЙ раиси Маматкул Исламовнинг таъкидлашича, маҳалладаги жами 4 минг 745 нафар фуқаролардан кимга қандай кўмак зарур бўлса, халқ ноиби дарров ёрдамга шошади. Ҳудудда рўйҳатга олинган 10 нафар ишсиз ва даромадсиз маҳалла аҳли вакилининг муаммоси депутат ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар томонидан бартараф этилмоқда.

2 минг 70 нафар аҳоли яшайдиган “Янги тўлқин” маҳалла фуқаролар йиғинида эса ҳозирги кунда 14 нафар ишсиз ва даромадсиз фуқаролар рўйхатга олинган. Уларнинг бандлиги юзасидан ҳудуддаги тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари билан ҳамкорлик қилинди.

Шунингдек, сайлов округи тасарруфидаги ишсиз ва даромадга киритилишга муҳтож “Буюк турон” маҳалласидаги 9 нафар, “Пистамозор”даги 10 нафар, “Завроқ”даги 14 нафар, “Нурафшон”даги 10 та, “Ўрикзор” маҳалласидаги 10 та, “Тадбиркор”даги 9 нафар,  “Оғиллик” МФЙдаги 11 та,  “Интилиш” МФЙдаги 4 нафар, “Қурама” МФЙдаги 13 нафар фуқаролар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашилиб, уларнинг қизиқишлари ва танлаган касбу ҳунарлари бўйича бандлик рзйҳати шакллантирила бошланди. Шу билан бир қаторда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида жойлардаги бошқа муаммоларни ҳам ўрганилиб, тегишлилиги юзасидан масъулларга депутатлик сўровномаларини юбориш назоратга олинди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    427
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+