ФарДУ ректори O'zLiDeP аъзоси бўлди

15.07.2021, 18:00

ФарДУ ректори O'zLiDeP аъзоси бўлди

ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши Фарғона Давлат университети билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. Партия дастуридан фермер ва томорқачиларни қўллаб-қувватлаш ҳам ўрин олганлиги инобатга олиниб, университетда мевачилик ва сабзавотчилик, узумчилик йўналишларида ҳам юзлаб таҳсил олаётган талабаларнинг амалиёт ўташларига партия фаоллари бўлган тажрибали томорқачилар орқали кўмаклашиш мақсадида бугунги кунда ЎзЛиДеП ва университет ўртасида яқин ҳамкорлик асосида тизимли иш олиб борилмоқда.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, ФарДУ ректори Баҳодир Шермуҳаммадов ЎзЛиДеП аъзолигига қабул қилинди. Куни-кеча ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши ва Университет раҳбариятлари иштирокида партия фаоллари, мевачилик ва сабзавотчилик кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда узумчилик йўналишида таълим олаётган талабалар Олтиариқ туманида бўлдилар.

Узумчилик билан шуғулланувчи томорқачи хўжаликлар иш тажрибасини кўриш, хўраки узум навларини етиштираётган тадбиркор деҳқонлар фаолиятини ўрганиш, ички ва ташқи бозорни сифатли узум кўчатлари, узум маҳсулотлари билан таъминлаётган хонадонлар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида сайёр ўрганиш олиб борган жамоа – дастлаб миришкор томорқачи Хусанбой ота хонадонида бўлдилар.

Хонадондаги томорқанинг 20 сотихга яқин қисмини қоплаган токзорда ҳусайни, ризамат ота, кишмиш, келинбармоқ каби бир неча узум навлари етиштирилмоқда.

Кун давомида Ҳусанбой ота каби узумчи деҳқонлар хонадонларида бўлган талабалар узум етиштириш сирлари, уни сақлаш шароитлари, ҳосилни зараркурандалардан асраш йўллари, узум маҳсулотларини тайёрлаш усуллари, узум кўчатларини ўстириш қонун-қоидаларини пухта ўзлаштириб бордилар.

Қайд этиш жоизки, тумандаги кўплаб маҳаллалар бир неча йиллардан буён узум етиштириш билан шуғулланиб келади. Шу боис, вилоятнинг айнан

Олтиариқ туманида алоҳида узумчиликнинг илғор тенденциялари мактаби шаклланган.

Ўрганиш давомида университетнинг мевачилик ва сабзавотчилик кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларга вилоятда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, қўшилган қиймат занжирини яратиш борасида кластер ва кооперация тизимини йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш борасидаги билимлар мулоқотлар ва савол-жавоблар асосида бериб борилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+