Вакцинация — коронавирус инфекциясидан ишончли ҳимоя

16.07.2021, 09:16

Вакцинация — коронавирус инфекциясидан ишончли ҳимоя

Инсон саломатлиги ҳар неданда устун туради. Айниқса, сўнги вақтларда бутун дунё аҳлини ўйга солиб қўйган COVID-19 инфекцияси ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун янада хушёр бўлиб, карантин қоидаларга амал қилишни талаб этмоқда. Орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтса-да вазият ҳамон кескинлашиб бормоқда. 2021 йилнинг 13 июль ҳолатига дунёнинг 220 давлатида жами 188,0 млн. нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 4,0 млн. нафари вафот этган, 78,5 минг нафар беморлар эса оғир аҳволда қолмоқда. Ўзбекистонда жорий йилнинг 13 июль ҳолатига касалланганлар сони 116 918 нафарни ташкил этиб, улардан 112 018 нафари соғайиб чиққан, 778 нафари вафот этган. Бу рақамлар фақат статистика учунгина бўлиб қолмай, вазиятга жиддий эьтибор қаратишимиз лозимлигини кўрсатмоқда.

Аввало, ҳозирги вазиятда инфекцияга қарши эмлаш тадбирларида фаол қатнашиш, мутахассислар тавсиясига амал қилиш яхши самара бераётанини айтиб ўтиш лозим. COVID-19 га қарши вакцина олиш фақатгина шахсий эмас, балки жамоавий масала ҳамдир. Соҳа олимларининг фикрича, эмлаш ҳар қандай эпидемияга олиб келувчи касалликларнинг энг самарали профилактикасидир.

Бугунги кунга қадар республикамизда жами 4 743,8 минг доза вакциналар эмлаш тадбирларига йўналтирилган, улардан ZF-UZ-VAC 2001 – 81 фоиз, AstraZeneca – 14 фоиз ва Спутник V – 5 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, эмлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш мақсадида жами 2 680,3 минг доза вакцина захираси шакллантирилган. Жойларда жами 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги бригадалар ташкил этилган. Эмлаш жараёнида қатнашадиган 4 356 нафар шифокор ҳамда 11 539 нафар ўрта тиббиёт ходимининг тайёргарлиги оширилган. Аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш жараёнининг сифатли олиб борилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан жамоатчиликни хабардор қилиб бориш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Афсуски, шунча саьй-ҳаракатга қарамай, вакцинага ишончсизлик билдираётган, ён-атрофдагиларни ҳам эмлаш тадбирларидан узоқлаштираётганлар орамизда кўплаб топилмоқда. Ахир юқорида келтирилган касалланганлар ва қурбонлар статистикаси, давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса?! Ҳар биримизнинг саломатлигимиз фақатгина ўзимиз учун эмас, атрофимиздаги бошқа инсонлар, оила аьзоларимиз, ҳамкасбларимиз, кўча куйдаги одамлар учун ҳам муҳим эканлигини унутмаслигимиз лозим. Вакцина олган шахс нафақат ҳуқуқли инсонга, балки бошқаларга хавф туғдирмаслик учун улар олдида бурчли, масъулиятли ва мажбуриятли инсонга ҳам айланишини ҳар биримиз яхшилаб ўйлаб кўришимиз лозим. Вакцинация — коронавирус инфекциясидан ишончли ҳимоя

Гулшана ХУДОЁРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+