Ёшлар маънавияти ва ижтимоий тармоқлар масаласи муҳокама қилинди (+ВИДЕО)

16.07.2021, 15:23

Ёшлар маънавияти ва ижтимоий тармоқлар масаласи муҳокама қилинди (+ВИДЕО)

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” томонидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

“Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, жойлаштирилаётган “контент”ларнинг маънавий савияси, тарбиявий самарадорлиги муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия ёшлар парламенти аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ёшлар кунига бағишлаб 2021 йил 30 июнь куни ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, маданий савияси, бир сўз билан айтганда, тарбияси йўналишида амалга оширилаётган катта ишларни самарадорлигини янада кучайтириш масалаларига жиддий эътибор беришимиз зарурлиги масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган эди.

Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси, ҳуқуқ ва манфаатларига устувор аҳамият қаратилаётганлиги, ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор ҳамда Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигига алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Президентимизнинг Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифалар, келажакда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, маънавий савияси, тарбиявий самарадорлиги юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Депутатлар томонидан ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавий онгини юксалтириш борасида таклифлари билдирилиб, сўнги вақтларда ёшлар томонидан ижтимоий тармоқларда маънавиятимизга зид бўлган роликларни жойлаштираётганликлари танқид остига олинди.

Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда фаол ёшлар томонидан тенгдошларининг бугунги кунда ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланишмаётганлиги холатлари танқидий таҳлил қилиниб, келгусида ёшларни кўпроқ китоб ўқиш ва бўш вақтларини спорт билан шуғилланиш каби фойдали ишларга сарфлашлари зарурлиги билдирилди.

Тадбир якуни бўйича депутатлар ва фаол ёшлар томонидан:

- ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги “самарасиз” фойдаланишларига чек қўйиш мақсадида улар бандлигини таъминлаш;

- жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз томонидан ўз тенгдошларига ибрат бўладиган роликларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб боришларига кўмаклашиш;

- жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожларни масъуллар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишларига замин яратиш;

- жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;

- ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасида қонунчиликга таклифлар берилишига келишиб олинди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+