Дунё нигоҳи қаратилган анжуман

19.07.2021, 11:23

Дунё нигоҳи қаратилган анжуман

Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция нафақат қарийб икки миллиард аҳоли яшайдиган мазкур минтақа мамлакатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамиятидаги етакчи сиёсатшунослар, давлат раҳбарлари, молия, банк ва бошқа соҳа вакилларининг ҳам диққат-эътиборида бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг анжуманни шахсан қўллаб-қувватлагани ҳам шундан далолат беради.

Конференцияда нутқ сўзлаган Президентимиз, мамлакатимиз  мазкур халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини илгари сурар экан, бир қанча омиллардан келиб чиқанини таъкидлади.

Авваламбор, барча давлатлар манфаатларига жавоб берадиган  тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш;

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, конструктив сиёсат олиб бориш, мамлакатларимиз ва минтақанинг узоқ муддатли истиқболи;

Келгуси ривожланишнинг асосий драйвери бўлиб хизмат қиладиган барқарор савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқаларини шакллантириш, инсоният дуч келаётган янги таҳдидларни, кучларни бирлаштириш ва мувофиқлаштириш орқали енгиш;

Иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон савдони ривожлантириш ва инновацияларни кенг жорий этиш,

Минтақавий шерикликда Афғонистонда тинчликка эришиш учун можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва бу жараённи халқаро ҳамжамият томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланишига эришиш ва шу аснода, Афғонистоннинг умумминтақавий жараёнларга интеграцияси учун янги истиқболлар эшигини очиш ана шундай омиллар жумласидан ҳисобланади.

“Энг муҳими”, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари – “хавфсизлик ва барқарорлик – минтақаларимизнинг изчил ривожланиши ва ўзаро алоқаларимиз мустаҳкамланишининг асосий шартидир”.

Президентимиз конференцияда сўзлаган маърузасида бу борадаги бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

Улардан бири – мамлакатларимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил этадиган ёшларни жалб этган ҳолда, таълим ва илм-фан, маданият ҳамда спорт соҳаларида қўшма дастурларни амалга оширишга доир ташаббусдир.

Мушоҳада қилиб кўрилса, айнан ёшларимиз бир-бирлари билан узвий алоқаларни йўлга қўйишса, бир-бирларидан ўрганишса, бир-бирларини англашса, халқларимиз ўртасидаги ўзаро ишончли дўстлик, тинчлик ва ҳамкорлик алоқаларини қайта тиклашга, ривожлантиришга муваффақ бўлишади.

Шу сабаб, Президентимиз томонидан ёшлар масаласида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритадиган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлари кенгашини тузиш таклифи илгари сурилганлиги бошқа муҳим ташаббуслар қатори O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Умуман, илгари сурилган ташбусслар замирида сингдирилган ғоя ва мақсадларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, партия фаоллари, электорат вакиллари ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида партия вилоят Кенгашидаги Симёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш, “Аёллар қаноти”, Ёшлар қаноти” гуруҳлари, мақкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари ва бошланғич партия ташкилотлари томонидан махсус ўқувлар ташкил қилиш, тарғибот тадбирларини амалга ошириш белгилаб олинди.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий

партия ташкилоти аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    956
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+