Мономарказда янги БПТ, янги аъзолар

23.07.2021, 16:20

Мономарказда янги БПТ, янги аъзолар

Ангор туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказида партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини кенг оммага тушунтириш, партия сафини янада кенгайтириш, қуйи бўғин фаолияти ишларини янада жонлантириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ҳар қандай сиёсий партиянинг қиёфасини, нуфузини унинг жойлардаги қуйи бўғинлари томонидан олиб борилаётган ишлар  натижаси белгилайди. Чунки  бошланғич  партия ташкилотлари аҳоли орасида партиянинг ғоявий дастур ва мақсадларини тарғибот этувчи электорат билан бевосита ишловчи асосий тизим ҳисобланади. Шу муносабат билан Ангор туманидаги «Ишга марҳамат» мономарказида ҳам партиянинг бошланғич партия ташкилоти очилди.

Тадбир давомида партиянинг сиёсий куч сифатида бугунги  кундаги  олиб бораётган ишлари, партиянинг мақсад ва вазифалари тарғибот қилинди ва «Ишга марҳамат» мономарказининг 60 нафар ишчи ходими партияга  аъзо бўлди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+