Жиззах шаҳридаги “IT PARK” да фаолият юритаётган 10 нафар ёшлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирди

24.07.2021, 12:01

Жиззах шаҳридаги “IT PARK” да  фаолият юритаётган 10 нафар ёшлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирди

Бугун ҳаётимизни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.  Шу боис юртимизда барча соҳаларда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсад, нафақат ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни ўрганиш, балки уни даромад топиш манбаига айлантириш, иқтисодий -барқарорлик, ижтимоий фаровонликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада оширишга йўналтиришдан иборатдир. Президентимиз илгари сурган 1 миллион дастурчи тайёрлаш ташаббуси айнан мана шу жиҳатлари билан аҳамиятлидир.

Жиззах вилоятида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни мазкур йўналишга жалб этиш борасида  О`zLiDeP фаоллари, депутатлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

- Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган “IT PARK” билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган, - дейди халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги О`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдулазиз Хўжаков. – Бугунгача мазкур марказда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамюртларимиздан 500 нафари ўқитилиб, махсус сертификатлар олишида партиядошларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлди.

Айни пайтда марказда 25 та ходим меҳнат қилади. Компьютер саводхонлиги, веб дастурлаш, мобиль иловалар яратиш, веб дизайн, график дизайн, мобиль робототехника, киберспорт ва  IТ асосида тил ўрганиш йўналишларида курслар ташкил қилинган.

Яқинда бўлиб ўтган навбатдаги мулоқотлар чоғида “IT PARK” раҳбари Назира Мухитдинова ва марказнинг таълим бўйича менежери Сарвиноз Ҳакимовалар О`zLiDeP сафига қабул қилиниб, партия сафига кириш истагида бўлган 10 кишининг рўйхати шакллантирилди. Мақсад –  мазкур марказда партия бошланғич партия ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан иборатдир.

Ирода МАМАТҚУЛОВА,

O'zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгашидаги

депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+