Энди ўринбосарлар фаолияти Президент назоратида бўлади

24.07.2021, 16:00

Энди ўринбосарлар фаолияти Президент назоратида бўлади

Мамлакатимизда вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда жавобгарлик масалаларини аниқ белгилаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланяпти. Аммо тан олиш керак, бир қатор тармоқлар ва ҳудудларда жиддий камчиликлар ва тизимли муаммолар мавжуд.

Президентимизнинг жорий йил 22 июлда қабул қилинган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори мазкур муаммоларни бартараф этишда дастуриламал вазифасини ўташига шак-шубҳа йўқ.

Чунки, қарорда вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, вазифалари ва ваколатлари аниқ белгилаб берилган. Жумладан, вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар эканлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдорлиги белгиланди.

Хўш, бу нимадан далолат беради?

Бу, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан ҳамда ўзларининг биринчи раҳбарлари томонидан юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка, сансалорликка йўл қўймасликлари учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Яна бир муҳим янгилик шундан иборатки, мазкур қарор асосида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Давлат бошқаруви органлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Ҳар йили ижро интизомининг аҳволи юзасидан баҳо беришни назарда тутган ҳолда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичлари давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Энг муҳими, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг асосий мезонлари ва кўрсаткичлари статистик ва идоравий ҳисоботлар ҳамда таҳлилий маълумотлар асосида тизимли мониторинг қилинади. Мониторинг натижалари асосида раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти танқидий таҳлил асосида тегишли давлат бошқарув органлари коллегиал органи ва хўжалик бирлашмаларининг кузатув кенгашларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасида ҳар чорак якуни бўйича муҳокама қилиб борилади. Бу эса мазкур қарорнинг аҳамияти нечоғли аҳамиятли эканидан далолат бермоқда.

Барно Мирзамова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+