Бўзатовлик фаол ёшлар билан учрашув

26.07.2021, 18:33

Бўзатовлик фаол ёшлар билан учрашув

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Мустақилликка 30 йил: мустақил юрт фарзандлари” мавзусида бўзатовлик фаол ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов истиқлол шарофати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, мустақиллик шарофати билан эришган ютуқ ва муваффақиятлар, мамлакатимизда келажагимиз бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборга тўхталди. Давлатимиз раҳбарининг “Ёшлар куни” муносабати билан сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти, ёшларнинг келажак ҳаётлари учун ўқиш ва ўз иқтидорларини намойиш этишдаги имкониятлари, уларга яратилган шароитлар, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари, жорий йилги сиёсий жараёнларда ҳам ёшларнинг фаоллигини ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Айниқса, ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, миллий анъана  ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топиши йўлида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бўзатов туман бўлими бошлиғи, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Низаматдин Тўремуратов, “Энг яхши ёш олим – 2021” халқаро танлов ғолиби Даўлет Сарсенбоев кейинги йилларда Президентимизнинг ташаббуси билан ёшлар билан ишлашда мутлақо янги тизим яратилганлиги, шунинг натижасида эртанги кун эгаларига кўрсатилаётган алоҳида эътибор қайд этилди.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳар бир соҳа бўйича юқори натижаларга эришиб келаётган, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб этишдаги фаоллиги

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+