Қашқадарёда партиянинг ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари тузилди

27.07.2021, 15:11

Қашқадарёда партиянинг ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари тузилди

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашида ўтказилган йиғилишда депутатлар, ёшлар, O’zLiDeP фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Арзиқул Шеров йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича O’zLiDePнинг ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари тузилганлигини ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда нималарга аҳамият бериш зарурлиги хусусида сўз юритди.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши ташкилий партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвар Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясидаги O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши тадбирлари календарь режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Маъруза юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкиллаштириш ҳамда уни ўтказиш борасида қилиниши  лозим бўлган тадбирлар, партия фаолларининг вазифалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишни онлайн тарзда партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари ҳам кузатиб боришди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+