Наманганда партиянинг сайловолди штаблари иш бошлади

27.07.2021, 15:12

Наманганда партиянинг сайловолди штаблари иш бошлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Наманган вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлди. Унда партия  вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, фаоллар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Партия вилоят Кенгаши раиси Солижон Муминов ўзининг кириш сўзида Марказий сайлов комиссияси 2021 йил 23 июлъ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганини расман эълон қилганлигини таъкидлади. Шу муносабат билан  O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида партиянинг сайлов кампаниясида муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ масалаларни  муҳокама этилгани, режалар, дастурлар ишлаб чиқилганлиги ва уларда белгиланган асосий вазифаларга эътиборни каратди. 

Мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрни ва мавқеига эга, етакчи партиялардан бири бўлган O’zLiDeP сайловда ўз нуфузига муносиб тарзда иштирок этиши лозим, - деди у.  Масъулиятли сиёсий имтиҳондан ёруғ юз билан ўтиш учун O’zLiDeP  вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, бошланғич ташкилотлар  барча имкониятларини сафарбар этиши лозим.

Музокарада сўзга чиққанлар ҳам кун тартибидаги ушбу масала юзасидан ўз таклиф-мулохазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида O'zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг сайловолди штаби аъзоларини тасдиклаш туғрисида қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+